Узб

Қайта ишлаш цехида 570,7 млн сўмлик электр энергиядан ноқонуний фойдаланганлиги фош этилди

Қайта ишлаш цехида 570,7 млн сўмлик электр энергиядан ноқонуний фойдаланганлиги фош этилди

13
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.Q.” МЧЖ раҳбари Г.Д. полиэтилен чиқиндиларини қайта ишлаш цехида ҳеч қандай ҳужжатсиз электр тармоғига тижорат мақсадида уланиб, жами 570,7 млн сўмлик электр энергиядан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.