Узб

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

22
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.У. 19 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 950 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Когон шаҳри ва Фориш тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Н.С. ва Б.Ж.дан таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган жами 770 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.