Узб

Жарқўрғон туманида 8,7 минг куб қум хом ашёсини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Жарқўрғон туманида 8,7 минг куб қум хом ашёсини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

20
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “T.K.” МЧЖ раҳбари Х.Ю. ва бошқалар “Гулҳовуз” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё ўзанидан МЧЖга тегишли техникалар ёрдамида 8,7 минг куб ҳажмдаги қум хом ашёсини қазиб олишиб,  давлат ва жамият манфаатларига 4,3 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.