Узб

Ҳазорасп туманида ижара тўловларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Ҳазорасп туманида ижара тўловларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

27
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “H.U.S.” АЖ масъул шахслари 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида бозор ҳудудидаги савдо дўконларидан ундирилган 233,8 млн сўм ижара тўловларини АЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.