Узб

Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

25
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.А. фуқаро Ҳ.И.дан жами 3 200 АҚШ долларини 39,8 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.