Узб

Пахтачи туманида 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган яширин оҳак цехи фош этилди

Пахтачи туманида 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган яширин оҳак цехи фош этилди

19
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Жаҳонобод” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ж.Ш. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғирлик йўли билан уланган ҳолда 2,7 млн метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 4 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.