Узб

Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

21
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари  билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Х. фуқаро Ж.Р.ниинг ишончига кириб, унга гўёки хорижий давлат олий ўқув юртининг 1-босқичини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бериб, ушбу ҳужжат ёрдамида ўқишни кўчириш йўли билан Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 75 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.