Узб

Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

22
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.Т.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖ музлаткич омборхонасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида уланиб, жами 269,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.