Узб

Қўқон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона аниқланди

Қўқон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона аниқланди

21
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “X.F.” МЧЖ дорихонаси бошқарувчиси Х.И. 100 дона капсуладаги “Габапентин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 600 минг сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дорихонада ўтказиш мақсадида сақланиб келинган 50 дона “Габапентин” ҳамда  таркибида  психотроп моддаси мавжуд бўлган 790 дона  дори воситаси ашёвий далиллар сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.