Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
27
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.А. 3 500 АҚШ долларини фуқаро М.Х.га 43,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 3 500 АҚШ доллари ва 20,1 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.