Узб

Юнусобод ва Қибрай туманларида 934,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхоналар аниқланди

Юнусобод ва Қибрай туманларида 934,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхоналар аниқланди

30
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.К. ва бошқалар тумандаги “Катта Хасанбой” МФЙ ҳудудидаги уйда тижорат мақсадида ташкил этилган иссиқхонада резина шланглар ёрдамида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб жами 393,7 минг метр куб табиий газни ўғирлаб, давлат ва жамият манфаатларига 590,7 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.A.” МЧЖ раҳбари Д.С. МЧЖ иссиқхонасида жами 229,4 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 344,2 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.