Узб

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

36
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган А.Ж. ва бошқалар “Damas” русумли автотранспорт воситасида хорижда ишлаб чиқарилган жами 7 690 қути “Milano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида Чуст шаҳарига олиб кетаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.