Узб

Кўкдала ва Китоб туманларида уй ва автомашина учун фуқароларнинг 921,2 млн сўмини қўлга киритган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Кўкдала ва Китоб туманларида уй ва автомашина учун фуқароларнинг 921,2 млн сўмини қўлга киритган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

34
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “К.И.” МЧЖ раҳбари Ж.Х. “Олтин дала” МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уй хонадонларини сотишда 4 нафар фуқародан дастлабки тўлов сифатида тўланган маблағлар эвазига уларга хонадонларини расмийлаштириб бермасдан жами 457,2 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “К.С.” МЧЖ раҳбари М.А. фуқароларга ўзи раҳбарлик қилаётган МЧЖ томонидан шартнома асосида мижозларга осон ва қисқа муддатларда автомашиналарни етказиб бераётганлигини айтиб, 3 нафар фуқарога 2 ой муддатда “Tracker”, “Cobalt” ва “Damas” русумли автотранспорт воситаларини олиб бериши эвазига уларнинг жами 464 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.