Узб

Сирдарё вилоятида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ аниқланди

Сирдарё вилоятида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ аниқланди

34
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан “O’zsanoatqurilishbank” АТБ Сирдарё минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “O’.SH.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, МЧЖга ажратилган 10 млрд сўм кредит маблағлари эвазига турар жой биносини қурмасдан, таъминотчи корхоналардан харид қилинган қурилиш молларини нақд пулга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.