Узб

Самарқанд вилоятида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олган шахслар аниқланди

Самарқанд вилоятида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олган шахслар аниқланди

30
Бош прокуратура ҳузуридаги Оқдарё туман бўлими томонидан туман экология ва атроф муҳитини муҳофаза қилиш соҳасида назорат инспекция ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “А.Г” МЧЖ масъул шахслари ҳеч қандай ҳужжатларсиз “Кумушкент” ва “Халқобод” МФЙ чегарасидан оқиб ўтувчи Оқдарё дарёси муҳофаза зонаси ҳудудидан “SANY” русумли экскаватор ёрдамида жами 13 минг куб ҳажмдаги қум-шағал хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олишиб, давлат ва жамият манфаатларига 6 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.B.” МЧЖ раҳбари Б.Э. “Зарафшон” массиви ҳудудидан балиқчилик хўжалигини ташкил қилиш учун ажратилган 11 гектар ер майдонидан ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 9,5 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олганлиги, шунингдек тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғирлик йўли билан уланиб, 177,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.