Узб

Урганч туманида 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Урганч туманида 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

28
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” бошқармаси ва "Ҳудудгаз Хоразм" филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Урганч туманида фаолият юритувчи “М.” фермер хўжалиги раҳбари А.Э. фермер хўжалиги биносида 11 та иситиш қозонларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.