Узб

Гулистон шаҳрида кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ аниқланди

Гулистон шаҳрида кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ аниқланди

23
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан “Микрокредитбанк” Сирдарё вилояти минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.J.” МЧЖ масъул шахслари банкнинг Сардоба банк хизматлари марказидан ажратилган кредит маблағлари эвазига Фитнес клуб ва компьютер хизматларини ташкил этмасдан сотиб олинган компьютер жиҳозларини бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, 400 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.