Узб

Ишлаб чиқариш цехини электр тармоғига улаб беришни ваъда қилган ЭТК муҳандислари ушланди  

Ишлаб чиқариш цехини электр тармоғига улаб беришни ваъда қилган ЭТК муҳандислари ушланди  

29
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Асака тумани ЭТК муҳандиси Ф.Я. фуқаро Ф.Т.нинг янги ташкил этган ёғоч маҳсулотларига қайта ишлов бериш цехини 105 млн сўм эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида  электр тармоғига улаб беришини ваъда қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 85 млн сўмни олган вақтида ушланган.

Шунингдек, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Андижон вилояти ЭТК муҳандиси Ж.Ю. Асака тумани ЭТК муҳандиси Ф.Я.дан 85 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.