Узб

Термиз шаҳрида “TOEFL” сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Термиз шаҳрида “TOEFL” сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

20
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Р фуқаро А.Т.нинг ишончига кириб, унга олий таълимнинг магистратура босқичига ўқишга кириши учун “TOEFL” сертификатини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 100 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.