Узб

Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

35
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зафаробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Қ. фуқаро Б.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Т. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 14 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган .       

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.