Узб

Янгийўл туманида имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган чорва молларини ўзлаштирган фермер хўжалиги аниқланди  

Янгийўл туманида имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган чорва молларини ўзлаштирган фермер хўжалиги аниқланди  

33
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.N.” фермер хўжалиги масъул шахслари имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига харид қилинган 175 бош чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, жами 3,1 млрд сўмни  ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.