Узб

Учтепа туманида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товуқ гўштини муомалага киритилишининг олди олинди

Учтепа туманида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товуқ гўштини муомалага киритилишининг олди олинди

25
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан туман солиқ инспекцияси ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувда фуқаролар Ш.К., Ж.М., Ж.А. ва бошқалар тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан “Хамдост” МФЙ ҳудудидаги бинода товуқ гўштини қайта ишлаш цехини ташкил этиб, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 4 674 кг. товуқ гўштини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.