Узб

Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

72
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ш.Б. (муқаддам судланган) фуқаро Д.С.га Кармана тумани “Хазора” МФЙ ҳудудидаги “Ё.А.” МЧЖнинг 2,5 гектар ер майдонини иссиқхона қуриш учун гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб олиб бериши эвазига 27 800 АҚШ доллари ва 165 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.М. фуқаро М.М.га танишлари ёрдамида “8-Март” МФЙ ҳудудидаги боғдорчилик-узумчилик ширкатига қарашли 50 сотих ер майдонини унинг номига расмийлаштириб олиб бериш эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.