Узб

Андижон шаҳрида 752,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

Андижон шаҳрида 752,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

27
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлим томонидан “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбири давомида “S.i.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар, Андижон шаҳридаги 23 та ижтимоий соҳа объектининг қозонхоналарини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 752,5 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.