Узб

Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

29
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Муборак туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.Б. ва Д.С. Қарши шаҳрида жойлашган “D.-A.” МЧЖга тегишли омборхонада  ҳеч қандай ҳужжатсиз “Русская”, “Cavaiii”, “Alexandr”, “Classa”, “Federal”, “Royal Fish”, “Chisto”, “Императорская” номли умумий баҳоси 209,7 млн сўмлик жами 8 735 дона қалбаки акциз маркали истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотини сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш)билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.