Узб

Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

32
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “П.” корхонаси иш бошқарувчиси М.Н. ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида ушбу корхонага қарашли ҳаммомни умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 172,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Х.Б.” фермер хўжалиги иш юритувчиси Я.М. ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида сув насосларини “Келиф-Муборак” магистрал газ қувурига ўғрилик йўли билан улаб, жами 144,5 млн сўмлик электр энергиясидан  ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “M.S.” оилавий корхонаси таъсисчиси И.Т. ҳеч қандай ҳужжатсиз ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган қурилмаларни тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 136,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.