Узб

Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖлар аниқланди

Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖлар аниқланди

39
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан  ўтказилган терговга қадар текширувда “G.H.” МЧЖ раҳбари Ж.Ж. Шовот тумани ҳудудидаги 3 гектар ер майдонида замонавий иссиқхона қуриш учун тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига хориждан олиб келинган комплекс ускуналарнинг бир қисмини бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 2,6 млрд сўм кредитни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Шу каби, Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.F.” МЧЖни норасмий бошқариб келган М.А. “Ниҳолзор” МФЙда иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратилган 2 млрд сўм кредит эвазига иссиқхоналарни қурмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳамда 303,4 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.