Узб

Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “M.” МЧЖ раҳбари И.О. савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз 82 турдаги умумий баҳоси 169 млн сўмлик жами 8 854 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь ва 626 қути тамаки маҳсулотини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Янгиобод” МФЙдаги хонадонда яшовчи Б.Т. (муқаддам 3 маротаба судлаган) уйининг ёрдамчи хўжалигида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этганлиги аниқланиб, ушбу цехдан 3 000 дона қалбаки акциз марка, 1 000 дона “Русская водка” номли ёрлиқ, 1 100 дона  шиша идиш, 30 литр спирт ва бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.