Узб

Тадбиркордан 1 000 АҚШ доллари талаб қилган юрисконсульт ушланди

Тадбиркордан 1 000 АҚШ доллари талаб қилган юрисконсульт ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг  Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳар электр таъминоти корхонаси юрисконсульти Г.Э. “E.H.” МЧЖнинг 57 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома ва тўпланган ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга юбормасдан, етказилган зарарни йўқ қилиб бериши эвазига 1 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 400 АҚШ доллари ва 5 млн сўмни таниши Ф.Б. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.