Узб

Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ховос туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “X.O.” МЧЖ масъул шахслари ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблагичга қасддан шикаст етказиб, 177,1 млн сўмлик  электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан “Бухоротумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари билан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. товуқхона биносини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ҳеч қандай ҳужжатсиз қайта улаб, 159,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.