Узб

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

20
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Қамчиқ” довони “Наманган мунтазам” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Фарғона–Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Laсetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро А.А. ҳеч қандай ҳужжатсиз хорижда ишлаб чиқарилган 4 хил турдаги жами 2 000 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.