Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланган МЧЖлар аниқланди
7
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N-K.” МЧЖ раҳбари Х.Х. ва бошқалар Қарши шаҳри “Ғафур Ғулом” МФЙ кўчасидаги ширинлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.Шу каби, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.N.” МЧЖ масъул шахслари Яшнобод тумани Тузел-1 массивида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблагичга қасддан шикаст етказишиб, жами 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.