Узб

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

20
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.К. ва Г.Б. даромад орттириш мақсадида хорижда ишлаб чиқарилган 4 турдаги жами 2 680 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро Б.В.га 34,2 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.