Узб

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

14
Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “С.С.” МЧЖ туман филиали масъул шахслари ва бошқалар “А.Қурбонов” МФЙ ҳудудида жойлашган сув иншоотидаги сув насосларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 366,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Риштон бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.Ж.” фермер хўжалиги раҳбари А.Н. “Амиробод” МФЙ ҳудудидаги дала майдонига ўрнатилган сув насосларини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 184,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.