Узб

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

17
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғллуниб келган А.Ю. ўз уйида умумий баҳоси 116,5 млн сўм бўлган 6 турдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 8 770 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.