Узб

Самарқанд шаҳрида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди

Самарқанд шаҳрида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди

5
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув тадбирида “Хўжа Соат” маҳалласидаги уйда яшовчи У.У. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида 4 та тўпламдаги “Antimer” қурилмасини тижорат мақсадида электр тармоғига  яширинча улаб, 91,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.