Андижон туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди
29
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон тумани “Куйган-ёр деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган савдо дўконида тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Б.З. ҳеч қандай ҳужжатсиз 22 турдаги жами 4 121 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш учун сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.