Узб

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи иштирокида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори – Элчи Антти Карттунен билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи иштирокида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори – Элчи Антти Карттунен билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Бугун, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи иштирокида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори – Элчи Антти Карттунен билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январдаги "Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида яширин иқтисодиётга қарши курашишда хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш, миллий тизимга мазкур соҳадаги етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда уларнинг илғор тажрибаларини амалиётга жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, иқтисодиётда яширин айланма даражасини қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича самарали механизмларни жорий этишда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, тадбирда иштирокчилар томонидан жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда кўмаклашиш лойиҳасининг бир неча босқичларида биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари сарҳисоб қилинди.

Учрашув натижасида, муҳокама қилинган масалалар юзасидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан биргаликда 2025-2026 йиллар учун алоҳида лойиҳалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга келишиб олинди.
  
Учрашув дўстона мулоқот тарзида ўтказилди ҳамда қайд этилган масалаларнинг муҳокамаси ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.