Узб

Учтепа туманида бошқарув сервис компаниясидаги талон-торожлик фош этилди

Учтепа туманида бошқарув сервис компаниясидаги талон-торожлик фош этилди

35
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “К.Ч.” ва “Б.” маҳаллалари аҳолисига хизмат кўрсатувчи “A.K.” МЧЖ бошқарув сервис компанияси масъул шахслари 2022 йилдан 01.07.2024 йилга қадар аҳолидан йиғилган жами 1,6 млрд сўм маблағларни сарфланганлиги ҳақидаги чек, счёт-фактура, йўл варақаси, қайта ҳисоб-китоб қилиш ва бажарилган ишлар ҳақидаги далолатномаларни расмийлаштирмаганлиги, шунингдек МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилинган 604,4 млн сўмни нақд кўринишда олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.