745,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди
40
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бахмал, Янгиобод ва Пахтакор тумани бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туманларда фаолият юритувчи “М.Б.”, “L.M.” ҳамда “U.S.” фермер хўжаликлари масъул шахслари тижорат мақсадида сув насосларини электр ҳисоблагичдан ташқари яширин йўллар билан тармоққа улаб, жами 745,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.