Сурхондарё вилоятида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
35
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Қ.М. фуқаро А.А.га ҳеч қандай ҳужжатсиз 31 турдаги дори воситаларини 13,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Шунингдек, тадбир давомида Қ.М. томонидан омборхона сифатида фойдаланиб келинган Термиз шаҳри “Маърифат” маҳалласи ҳудудидаги хонадон кўздан кечирилганда, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинган 763 турдаги умумий баҳоси 1,2 млрд сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ҳамда 182 қути кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.