Андижон шаҳрида “Майнинг ферма” фош этилди
38
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими, вилоят ИИБ ҳамда “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.К. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Андижон шаҳри, Савдогарлар кўчасидаги хонадонда тижорат мақсадида 11 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, қонунга хилоф равишда майнинг крипто-активлари фаолияти билан шуғулланиб, давлат ва жамият манфаатларига 413,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.