Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
56
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа ва Тўрткўл тумани бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда “T.R.” ва “О.С.” фермер хўжаликлари масъул шахслари қуввати 90 ва 11 кВт бўлган сув насосларини умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб, жами 180,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.