Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган экин ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
67
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Э фуқаро Н.Ҳ.нинг ишончига кириб, унга Бахмал тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 0,17 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган экин ер майдонини гўёки ўзига тегишли ер майдони сифатида кўрсатиб, ушбу ер майдонини 119 млн сўмга фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, келишилган пуллар ҳисобидан 8 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.