Электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
62
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “А.С.” фермер хўжалиги масъул шахслари хўжалик экин ер майдонида 3 та сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб жами 263,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.Шу каби, Департаментнинг Пахтаобод ва Шаҳрихон тумани бўлимлари томонидан “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “O.Х.” фермер хўжалиги масъул шахслари ва фуқаро Й.И. 1 дона сув насоси ҳамда газ ускуналарини умумий фойдаланишдаги тармоқларга ўзбошимчалик билан улаб, жами 252,5 млн сўмлик табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро К.З. ташкил этган музлатиш хонасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча улаб, жами 110 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.