Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
129
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Э. фуқаро У.Ю.га жами 5 300 АҚШ долларини 67 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Шу каби, Департаментнинг Қўштепа туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Э. жами 3 150 АҚШ долларини 40 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида 3 200 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.