Узб

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан семинар ўтказилди

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан семинар ўтказилди

1359

Марказий банкнинг Тошкент вилоят бошқармаси биносида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ташаббуси билан Марказий банк билан ҳамкорлигида нобанк кредит ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга (ЖФОДЛ/ТМҚК) ҳамда хавфларни миллий баҳолашдан ўтказиш процедураларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар жиноий даромадаларни легаллаштиришга қарши курашишда молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ)нинг янги тавсиялари талабларидан келиб чиқиб, ломбард ходимлари ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига амал қилинишини назорат қилувчи масъул ходимларнинг малакасини ошириш учун ташкил этилди.

Семинарда 72 та нобанк кредит ташкилотлари (ломбард ва микрокредит ташкилотлар) мутахассислари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари томонидан ФАТФнинг ЖФОДЛ/ТМҚК соҳасида янги тавсиялар ҳамда нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида хавфларни аниқлашга йўналтирилган ёндошувнинг моҳияти тушунтириб ўтилди.

Семинар қатнашчиларига уларни қизиқтирган саволлари юзасидан жавоблар берилди, шунингдек, ички назорат қоидаларига риоя қилиниши учун масъул шахсларнинг малакасини ошириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.