Узб

Прокурор-тергов ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув семинари ўтказилди

Прокурор-тергов ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув семинари ўтказилди

1085

Бош прокуратурада прокурор-тергов ходимлари малакасини ошириш мақсадида эксперт ва мутахассислар иштирокида видеоконференцалоқа режимида ўқув семинари ташкил этилди.

Тадбирда Бош прокуратура ходимлари, вилоятлар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар, туман-шаҳар прокуратуралари терговчилари, иш ўрганувчилар, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органлари суриштирувчилари иштирок этдилар.

Семинар доирасида криминалистик-техника воситаларини қўллаш, экспертиза имкониятлари ва илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан, замонавий криминалистик-техник воситалари ёрдамида шахсни идентификация қилишнинг самарали усуллари ҳамда терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида суд экспертизаларини тайинлаш ва ўтказишдаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида криминалистик-техника воситалари имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаслик борасидаги муаммолар, суд экспертизаларини тайинлаш ва ўтказишда йўл қўйилаётган тизимли камчиликлар алоҳида таъкидланиб, иштирокчиларга уларни бартараф этишга доир тавсиялар берилди.

Семинар якунида иштирокчилар фикр алмашдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.