Узб

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан семинар бўлиб ўтди

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан семинар бўлиб ўтди

1237

Жорий йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги  Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департамент ташаббуси билан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш (ЖФОДЛ/ТМҚК) масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчларнинг Жиноий даромадаларни легаллаштиришга қарши курашишда молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳининг (ФАТФ) тавсиялари талаблари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари соҳасидаги малакасини ошириш учун ташкиллаштирилди.

Тадбирда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари (инвестиция воситачиси (брокери, дилери) ва инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси) ҳамда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги мутахассислари иштирок этди.

Семинар давомида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари томонидан ФАТФнинг ЖФОДЛ/ТМҚК соҳасида талаблари ҳамда қимматли қоғозлар бозорининг професиионал иштирокчилари фаолиятидаги хавфларга йўналтирилган ёндашув моҳияти тушунтириб ўтилди.

Иштирокчиларга қизиқтирган масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди, шунингдек, ички назорат қоидаларига риоя қилиниши учун масъул шахсларнинг билимларини ошириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.