Узб

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан семинар бўлиб ўтди

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан семинар бўлиб ўтди

1122

Жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департамент томонидан Банк-молия академияси билан ҳамкорликда ўқув курси доирасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш (ЖФОДЛ/ТМҚК) масалаларига оид семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар нобанк кредит ташкилотлари ходимларининг Жиноий даромадаларни легаллаштиришга қарши курашишда молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳининг (ФАТФ) тавсиялари талаблари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари соҳасидаги малакасини ошириш учун ташкиллаштирилди.

Тадбирда нобанк кредит ташкилотлари ходимлари (ломбардлар, микрокредит ташкилотлари) иштирок этди.

Семинар давомида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари томонидан ФАТФнинг ЖФОДЛ/ТМҚК соҳасида талаблари ҳамда нобанк кредит ташкилотлари фаолиятидаги хавфларга йўналтирилган ёндашув моҳияти тушунтириб ўтилди.

Иштирокчиларга қизиқтирган масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди, шунингдек, ички назорат қоидаларига риоя қилиниши учун масъул шахсларнинг билимларини ошириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.